АҚШ президенти Жорж Буш Афғонистонга тўрт йил ичида уч миллиард доллар ҳажмида иқтисодий, ҳарбий ва бошқа турдаги ёрдам беришни кўзда тутган ҳужжатга имзо қўйди.

Оқ уйга кўра, АҚШ Конгресси томонидан 15 ноябр куни тасдиқланган ушбу хужжат Афғонистондаги тинчликни сақловчи кучлар ва қайта қуриш ишларини молия билан таъминлашни ҳам ўз ичига олади.