Бугун Ғазо секторидаги қочқинлар лагерига танклар мадади билан бостириб кирган Исроил қўшинлари камида 10 фаластинликни отиб ўлдирди.

Фаластинликлар, ал-Бурейж номли қочқинлар лагерига бостириб кирган Исроил аскарларини тартибсиз ўт очганида айблади ва ўлдирилган ўн фаластинликнинг саккиз нафари тинч аҳоли эканини айтдилар. Улар шунингдек, Исроил қўшинлари чиқиб кетаётганида яна ўн фаластинликни ярадор қилганини маълум қилдилар.
Фаластин лидерлари буни “Исроил терроризми”, деб атадилар. Фаластин лидери Ясир Арафатнинг юқори лавозимли ёрдамчиси Набил Абу Рудейна, Фаластин мухторияти халқаро ҳамжамиятни вазиятга аралашишга чақиришини айтди.