Нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти вакиллари бугун Венада нефтга жаҳон нархларини барқарорлаштириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилмоқдалар.

Саудия Арабистонининг нефт саноати вазири Али ал-Нуайми, нефт қазиб чиқаришни қисқартириш лозимлигини айтмоқда. Унинг фикрича, ОПЕК рақобатчилари бўлмиш мамлакатлар, жумладан Россия жаҳон бозорига нефт сотишни мунтазам кўпайтириб келмоқда ва бу маҳсулотга нархларнинг тушиб кетишини вужудга келтиришлари мумкин.