Бугун Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Байтулҳам шаҳрида Исроил ҳарбийлари бир фаластинликни отиб ташладилар.

Хевронда террорчилар истиқомат қилиб турган уч уй бузиб ташланди.
Ўтган тунда Фаластин ҳудудларида етти фаластинлик ва исроиллик икки ҳарбий нобуд бўлди.
Хевронда фаластинликлар икки аскарни отиб ташладилар. Ғазо минтақасининг жанубидаги яҳудийлар истиқомат қиладиган жойга киришга ҳаракат қилган беш фаластинлик отиб ўлдирилди.
Қуролланган яна икки фаластинлик Ғазо минтақасининг турли жойларида исроиллик ҳарбийлар билан бўлган отишмалар пайтида ўлдирилдилар.