Покистоннинг Карачи шаҳрида америкалик дипломатларга суиқасд уюштиришни режалаган террорчи гуруҳлар зарарсизлантирилди.

Полиция маълумотларига кўра, қўлга олинган уч шахс Покистондаги "Ҳаракати Жиҳод Ислами" ташкилоти фаоллари бўлишган. Улар террорчилик ҳуружларини амалга оширишда ичига оғир вазндаги портлатгич солинган автомобилдан фойдаланишни режалаганлар.