Деҳли суди Ҳиндистоннинг тўрт фуқаросини мамлакат парламентига бир йил олдин ҳужум қилган террорчиларга ёрдам берганликда айблади.

Ҳукм 17 декабр, сешанба куни ўқилади. Суд қилинаётганлардан бири аёл киши. Уларнинг ҳаммаси ўзларини айбсиз ҳисобламоқдалар.
Маълумки, Ҳиндистон парламентига ўтган йил 13 декабрда исломчиларнинг беш жангариси ҳужум қилган ва уларнингг ўзлари ҳамда яна 9 киши ҳалок бўлган эди.Ҳиндистон террорчилик учун ўшанда Покистонни айбдор қилган эди.