Норвегия пойтаҳти Ослода Афғонистонга молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро конференция бугун ўз ишини бошлади.

АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Австралия, Канада, Скандинавия мамлакатлари, Россия ва Швейцария вакиллари Афғонистон иқтисодиятини қайта тиклаш учун бу мамлакатга бир миллиард 800 миллион доллар ажратиш масаласини муҳокама қиладилар.

Кеча Норвегия раҳбарияти билан учрашуви чоғида Афғонистон Ўтиш даври ҳукумати раҳбари Хамид Карзай Афғонистоннинг асосий муаммоси хавфсизликни таъминлаш эканлигини таъкидлади.