Ғазо секторидаги Дар ал-Балох шаҳрида Исроил қўшинлари ўтказган амалиёт натижасида бир нафар фаластинлик ўлдирилди.

Бир неча киши жароҳатланди. 10 фаластинлик ҳибсга олинди. Фаластин жангариларига тегишли ўнта уй бузиб ташланди.
Ғазо секторининг жанубида қуролланган фаластинликлар бир яҳудийни отиб ўлдирдилар.
Фаластин мухториятининг сайлов комиссияси Ёсир Арофатни 20 январга белгиланган президентлик ва парламент сайловларини Исроил қўшинлари Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидан батамом чиқиб кетгунча кечиктиришга чақирдилар.