Пайшанбадан жумага ўтиш кечаси Россиянинг Тожикистондаги чегарачилари тожик-афғон чегарасининг Москва отряди участкаларидан бирида наркокурерлар билан отишма пайтида 110 килограмм нашани қўлга туширдилар.

Отишма чоғида нашажаллоблар, улар уч киши бўлган, ўлдирилган.
Шу куни чегаранинг Калаихумб участкасида яширин омбордан 13 килограмм героин топиб олинди. Ҳаммаси бўлиб йил бошидан бери тожик-афғон чегарасида рус чегарачилари тўрт тонна наркотик моддалар, жумладан икки ярим тонна героин мусодара қилдилар.