Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистон ва унга чегарадош олти давлат минтақавий хавфсизлик ва ички ишларга аралашмаслик тўғрисида яқинда Кобулда имзоланган келишувни маъқуллади.

Афғонистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси Раван Фархади янги келишув Афғонистонда йигирма йилдан зиёд давом этаётган урушга чек қўйишига ва мамлакат иқтисодиётини тиклашга имкон яратишига умид билдирди.