Грознийда Чеченистон ҳукумат уйи биноси портлатиб юборилди.

Дастлабки маълумотларга қараганда, 14 киши ҳалок бўлди. Ўнлаб киши жароҳат олди. Асосан, Чеченистон маъмурияти ходимлари бу портлаш қурбони бўлдилар. Юқори раҳбариятдаги шахслардан ҳеч ким зарар кўрмади.
Ичига портловчи модда солинган икки автомобил Ҳукумат уйига келиб урилгани натижасида бино вайрон бўлган.Унинг ёнидаги Федерал хавфсизлик хизмати ва прокуратура бинолари ҳам шикастланган.