Америка Қўшма Штатлари ва Ҳиндистон ўз фуқароларини шартлашилган томонлар розилигисиз Халқаро жиноий трибуналга топширмаслик тўғрисидаги келишувни имзоладилар.

Ҳарбий жиноятлари учун жазога тортувчи Халқаро трибунал ташкил этишга кескин қарши тураётган АҚШ билан 14 мамлакат ана шундай келишувга эришган.
Американинг ҳозирги маъмурияти мазкур лойиҳани танқид қилмоқда. Чунки ана шу трибуналдан сиёсий сабабларга кўра АҚШ фуқароларига қарши фойдаланиш мумкин.