Фаластиннинг “Хамас” экстремистик гуруҳини молиявий таъминлаб келганликда гумон қилинган бизнесмен ҳибсга олинган.

Келиб чиқиши фаластинлик бўлган АҚШ фуқароси Жамил Сарсур Фаластин террорчиларига молиявий ёрдам бергани учун тўрт йилдан кўпроқ Исроил қамоқхонасида ётган эди. Сарсур озодликка чиқиб, АҚШга қайтгач ана шундай айб билан ҳибсга олинди.
Келаси ҳафтада тадбиркор Американинг Милуоки шаҳридаги суд олдида жавоб беради. Мободо айби исботланса, Сарсур беш йил қамоқ жазосига ва 5 минг доллар жарима тўлашга ҳукм этилади.