Туркманистоннинг собиқ Ташқи ишлар вазири Борис Шихмурадов ўтган ҳафтада Ашхободда президент Сапармурод Ниëзов жонига қилинган суиқасдни уюштирган, деган айб билан умр бўйи озодликдан маҳрум этилди.

Бугун Ниëзов телевидения орқали ҳукмни эълон қилди. У Шихмурадовни қатл этиш борасидаги талаблар рад этилганини таъкидлаб, “бундай жазони фақат Оллоҳнинг ўзи бера олади”, деди.
Шихмурадовни ва унинг даъво қилинган икки нафар шеригини умр бўйи озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги ҳукмлар бугун Туркманистон Парламенти йиғилишида тасдиқланди.
Шихмурадов 2001 йилда Ниëзов ҳукуматини тарк этиб, ўзини мухолифат лидери, деб эълон қилган ва сургунда яшаëтган эди. У кеча давлат телевиденияси орқали ўзига қарши қўйилган айбномаларга иқрор бўлди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳлар Туркманистон амалдорларини суиқасдда шубҳа этилган кишиларни қийноққа солганликда танқид этди.