АҚШ Давлат департаменти Американинг “Хьюз электроникс” ва “Боинг” компанияларини Хитойга континентлараро ракеталар ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкин бўлган технологияларни ғайриқонуний равишда сотганликда айблади.
Мободо бу айблов тасдиқланса, мазкур фирмаларга ярим миллион долларгача миқдорда жарима солиниши ва уларнинг хорижга технология сотиши чеклаб қўйилиши мумкин.