Эслатиб ўтаман, Тожикистонга қарашли Ворух анклав ҳудудида маҳаллий аҳолининг қарийб 300 намоёндаси Қирғизистоннинг Боткен ва Тожикистоннинг Сўғ вилоятлари ўртасида ўрнатилган Қирғизистонга қарашли чегара постини бузиб ташлагандилар. Бунга жавобан Қирғизистоннинг Оқсой қишлоғи аҳолиси Тожикистон ҳудудига ўтиб, у ердаги чегара постини бузган ва бир неча автомашинани ағдариб ташлаган эди.
Ҳуқуқ тартибот органлари ҳодимлари тезда тартибни тиклашга муваффақ бўлдилар. Жароҳат олганлар ҳақида маълумот берилмади.
Боткен ҳокими Мамат Эйболаев икки мамлакат расмийлари ҳодисани ўрганаётганларини айтар экан, “ҳодисанинг рўй беришида тожикистонликлар сабабчи бўлганлар”, деб таъкидлади.
Қирғизистон ва Тожикистон ноябр ва декабр ойиларида чегара масаласи бўйича бир неча музокара олиб борган эдилар. Икки мамлакат ўртасидаги чегаранинг бир қисми ҳамон аниқланмаган.