Афғонистон шимолида кўкйўтал эпидемияси 40 мингга яқин боланинг ҳаётига таҳлика уйғотмоқда.

Ҳозирда минтақада БМТ ҳамда Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Касалликни олдини олиш учун керакли ваксина ва эмлаш воситалари келтирилган. Ўтган йили ноябр ойида Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида 60дан ортиқ бола кўкйўталдан нобуд бўлган эди.