Қирғизистоннинг Тожикистондаги анклав ҳудудида божхона постлари олиб ташланадиган бўлди.

Бугун бу ҳақда Душанбе ва Бишкек расмийлари маълум қилдилар. Озодлик мухбирига кўра, Қирғизистоннинг Баткен вилоятида божхона постлари аллақачон олиб ташланган. Жума куни мазкур худудларда кўп сонли маҳаллий аҳолининг норозилик чиқишлари бўлиб ўтган эди.