Ҳиндистон 9 январ куни ядровий каллак таший оладиган ўрта радиусда ҳаракат қилувчи “Агни” баллистик ракетани муваффақиятли равишда синовдан ўтказди.

Мудофаа вазирлиги вакилининг маълумотига кўра, 600-800 километрдаги нишонни ура оладиган мазкур ракета мамлакат шарқидаги Орисса штатининг денгиз синов майдонидан учирилган.
Шарҳловчилар бу синовлар Ҳиндистон билан Покистон ўртасидаги можарони кескинлаштириб ва минтақадаги вазиятни беқарорлаштириб юборишидан хавфсирамоқдалар.