Тожикистон Демократик партияси унинг раиси Маҳмадрўзи Искандаровни Душанбе шаҳри ички ишлар бошқармаси ходимлари тақиб қилаётганларини сиёсий иғвогарлик деб ҳисобламоқда.

Ўтган кечаси милиционерлар икки марта Искандаровни ҳибсга олмоқчи бўлганлар. Аммо шахсан Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонов кўрсатмаси билан қўйиб юборишга мажбур бўлгандилар.
Искандаровни ҳибсга олиш учун унинг қўриқчилари ғайриқонуний равишда қурол олиб юрганлари баҳона бўлган.