Исроил Бош вазири Ариэль Шарон коррупцияда унга ва унинг оиласига қарши қўйилган айбловларни рад этди.

Телевидение орқали тўппадан-тўғри намойиш этилган матбуот конференциясида гапириб, Ариэль Шарон уни сиёсий саҳнадан четлаштиришга қаратилган “қабиҳ фитнанинг” қурбони бўлганини билдирди. У ўзининг ғанимларини, биринчи галда бўҳтон ахборот тарқатаётган Меҳнат партиясидагиларни айблади.
Бироқ, Шароннинг нутқини “ҳаддан ташқари сиёсий тус олган” ҳисоблаб, Исроил Марказий сайлов комиссияси бошлиғи кўрсатувни тўхтатиб қўйди.
28 январга белгиланган Парламент сайловлари арафасидаги бу жанжал аллақачон Шароннинг обрўйига салбий таъсир этди.