Шимолий Кореянинг Хитойдаги элчиси Чо Жин Су баллистик ракеталар синовларини бошлаш-бошламаслик масаласи АҚШ сиёсатига боғлиқ, деб айтди.
Чо, шунингдек, Пхеньяннинг ядровий қуролларнинг кўпаймаслигини кўзда тутадиган халқаро битимдан чиқиш ҳақдаги қарорига АҚШнинг мамлакатга нисбатан “ёмон” сиёсати сабаб бўлган, деб таъкидлади.
“АҚШ Шимолий Кореяни унга ҳужум қилиш билан қўрқитди, бу эса ҳозирги бўҳронга олиб келди”, - деди Пхеньян расмийси.
Венада Шимолий Кореянинг БМТнинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлигидаги вакили Сон Мун Сан Шимолий Кореянинг Йоньбён атом реактори яқин орада ишга туширалажагини маълум қилди. Ушбу реакторда ядровий қурол учун зарурли бўлган компонентларни ишлаб чиқариш мумкин.
Айни вақтда Шимолий Корея давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, бугун Пхеньянда 1 миллиондан ортиқ одам ҳукуматнинг битимдан чиқиш ҳақидаги қарорига таянч билдириб, намойишга чиққан.
Москвада Ташқи ишлар вазирлиги вакили Александр Яковенко Шимолий Корея ядровий дастурини муҳокама қилиш учун БМТ Хавфсизлик кенгашини йиғиш ҳали эрта, деб айтди.
Қўшма Штатлар Шимолий Корея масаласини Хавфсизлик кенгаш муҳокамасига олиб чиқиб, Пхеньянга қарши санкцияларни жорий этиш эҳтимолини муҳокама қилтшни режалаштирмоқда. Шимолий Корея раҳбарияти эса кеча агар унга нисбатан санкциялар жорий этилса, бу уруш эълон қилинганини англатади, деб огоҳлантирган эди.