Кеча “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан чиқиш қилган Ниëзов, “Туркманистон аллақачон мазкур шартномани кучдан чиққан, деб ҳисоблайди, чунки 25 ноябрда менга қарши содир этилган суиқасдда иштирок этган кишиларнинг аксарияти ҳам Туркманистон ва ҳам Россия фуқаролигини қабул қилишган”, деди.
Туркманистон расмийлари суиқасд юзасидан 61 киши ҳибсда ушлаб турилганини эътироф этдилар. Аммо инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳларга кўра, бу кўрсаткич 100дан ошиқдир.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Туркманистоннинг собиқ Ташқи ишлар вазири Борис Шихмурадов суиқасдни уюштирганликда айбланиб, умрбод озодликдан маҳрум этилди. Шихмурадовнинг қамоққа олинишидан олдин айтишига кўра, даъво этилган суиқасд мухолифат аъзоларига зуғум қилиш учун ўйлаб топилган бир баҳонадир.