Америка Қўшма Штатлари ҳарбийлари ўзларининг Афғонистондаги асосий вазифалари – гумон этилган террористларни йўқ қилиш ишларини давом эттирадилар.

Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларининг матбуот вакили полковник Рожер Кингнинг айтишига кўра, Америка Қўшма Штатлари Афғонистоннинг қайта қуриш ишларида ëрдамлашиш билан бир қаторда "Толибон " ва "Ал Қойида" жангарилари ҳамда уларнинг тарафдорларига қарши ўз курашларини ҳам давом эттирадилар.
Маълумотларга кўра, АҚШнинг Афғонистондаги ҳозирги ҳарбийларининг сони саккиз минг атрофидадир.