БМТнинг Ироқни қуролсизлантириш бўйича комиссияси бошлиғи Ханс Бликс ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик директори Муҳаммад Ал Барадей якшанба куни Бағдодга келадилар.

Улар Ироқ маъмурлари билан оммавий қирғин қуролларини қидиришда яқиндан ҳамкорлик қилиш учун музокаралар олиб борадилар.
Ироқ объектларини халқаро текшириш ишлари икки ойдан бери давом этмоқда.Экспертлар Озиқ-овқат саноати вазирлиги лабораторияларини ҳам бугун бориб кўрдилар.
Америка Қўшма Штатлари ҳануз Ироқнинг қуролсизланишни истамаётгани тўғрисида гапирмоқда.