Ўзбекистон расмийлари мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари ҳақида тафсилий маълумот тайёрлаган россиялик инсон ҳуқуқлари фаоли Николай Митрохиннинг мамлакатга киришини таъқиқладилар.

Россия элчихонаси матбуот вакили Денис Коновалов, Митрохин 22 январ куни Тошкент аэропортига учиб келганида у тўхтатилгани ва ортга, яъни Москвага қайтариб юборилганини айтди.