Исроил жанубидаги икки шаҳар—Ашкелон ва Седерот Ғазо секторидан ракета ҳужумига учради.

Исроил радиосининг хабарига кўра, Седеротда ракета бир бинога келиб тушган, лекин ҳеч ким зарар кўрмаган.
Ғазо шаҳрида Исроил вертолётлари, ҳарбийлар маълумотлари бўйича, қурол ишлаб чиқариладиган яширин корхонани вайрон қилди.
Қоҳирада Фаластин гуруҳлари вакиллари Мисрнинг Исроил билан бир йилга сулҳ тузиш тўғрисидаги таклифини
муҳокама қилмоқдалар. Бундан олдин энг радикал гуруҳлар исроилликларга ҳужумни тўхтатмасликларини баён қилган эдилар.