Давосда Жаҳон иқтисодий анжумани иштирокчилари Ироққа қарши ҳарбий амалиётнинг глобал ва минтақавий иқтисодий оқибатларини муҳокама қилмоқдалар.

Мунозараларда нефт экспорт қилувчи мамлакатлар, Яқин Шарқ мамлакатлари,шунингдек йирик нефт компаниялари раҳбарлари қатнашмоқдалар.
Франс-пресс агентлигининг хабар беришича,ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган учрашувларда нефтга жаҳон баҳосининг силжиши ва Ғарбнинг ислом дунёси билан муносабатларини барқарорлаштириш масалалари ҳам муҳокама этилади.