Унинг бугун жаҳон сиёсий лидерлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши, эртага эса форумда чиқиш қилиши режалаштирилган. Пауэллнинг форумда иштирокидан асосий мақсад – Ироқ бўҳронини муҳокама қилишдир. Буни у Давос аэропортида, журналистлар саволларига жавоб бераётган вақтда маълум қилди.
Душанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғини бўлиб ўтади. Унда Ироқда фаолият олиб бораётган инспекторлар ҳисобот берадилар. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик вакилининг маълум қилишича, инспекторлар ўз ҳисоботларида Ироқ улар билан ҳамкорлик қилганини таъкидлаб, бироқ ҳамкорлик учун кўплаб бошқа имкониятлар борлигини айтиб ўтадилар.