Японияда жуда катта жанжал кўтарилди—плутонийни қайта ишлаш бўйича асосий корхоналарнинг бирида йирик камомад(икки юз килограммдан кўпроқ) фош қилинди.

Бу камомадга 1987 йилдаёқ Атом энергияси бўйича халқаро агентлик эътибор берган эди. Узоқ вақтдан бери олиб борилган қидирувлар натижалари шу бугунга келиб ошкор этилди.
200 килограмм плутоний 25 та атом бомбаси яратиш учун кифоя қилади. Япония маъмурлари плутонийни корхонадан ўғирлаб чиқиб кетишнинг имконияти йўқлигини, шунчаки ҳисоб-китобда адашилганини айтишмоқда.