Афғонистонда Покистон билан чегара ҳудудларда халқаро аксилтеррор иттифоқ қўшинлари билан маҳаллий гуруҳлар отрядлари ўртасида жанглар бормоқда.

Америка генерали Рожер Кингнинг хабарига кўра, АҚШ жанговар самолётлари душман истеҳкомларига зарба урдилар.Камида 18 жангчи ҳалок бўлди. Иттифоқдошлар ҳарбийларидан ҳеч ким зарар кўрмади.
Генерал сўзларига қараганда, бу жанг кейинги тўққиз ой бадалидаги энг кўламли тўқнашувдир.