Бугун Исроил шимолий минтақасидаги текширув пунктида Исроил полиция ходимини пичоқлаб ўлдирган араб отиб ўлдирилди.

Исроил полицияси матбуот вакилининг айтишича, полиция ходими бир арабни тўхтатиб, унинг ҳужжатини текширмоқчи бўлганида, тўқнашув юзага келган. Ўлдирилган шахснинг фаластинлик ёки исроиллик араб экани ҳозирча номаълум.