Кеча Франция, Германия ва Белгия Ироққа қарши уруш бошланган тақдирда Туркияни мудофаа қилиш ҳақидаги таклифни рад қилдилар. Бугунги мажлисда юзага келган ички келишмовчилик бартараф қилиниши лозим. Бугун Белгия Ташқи ишлар вазири, Туркияга ҳарбий ёрдам кўрсатиш, Ироққа қарши уруш заруратини тан олишни англатишини яна бир бор такрорлади.
Туркия Бош вазири Абдулла Гул НАТО Иттифоқини Туркия олдидаги ўз мажбуриятини бажаришга чақирди. Гул: “Совуқ уруш даврида Туркия бутун Европани ҳимоя қилди. Туркия Европага қалқон бўлди. Энди НАТО Иттифоқи ўз мажбуриятини бажариши кераклигига шак-шубҳа йўқ”,-деди.
Айни пайтда, Британия Ташқи ишлар вазири Жэк Строу, Ироқдаги БМТ инспекторлари фаолиятини кучайтириш ҳақидаги Франция, Германия ва Россия ўртага қўйган таклифни рад этди.