Шимолий Корея ядровий дастури хусусида келиб чиққан бўҳрон, Жанубий Корея иқтисодиётига бевосита таъсир этмоқда.

Жанубий Корея президенти Ким Дэ-Юнг Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича мутасаддиси Хавиер Соланадан Шимолий Кореяга сафар қилиб, тўрт ойдан бери давом этаётган бўҳронни ҳал этишда ёрдам беришни сўради. Бунга жавобан Солана, Европа Иттифоқи ва бошқа давлатлар АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида бевосита музокаралар уюштириш учун саъй ҳаракат қилаётганини билдирди.