Исроил радиоси тарқатган маълумотга кўра, Исроил Молия вазирлиги вакиллари бугун Бош вазир Ариел Шаронга (Ariel Sharon) фавқулодда иқтисодий дастурни тақдим этадилар.

Радио маълумотида, мазкур дастурда ҳукумат сарф-харажатларининг сезиларли қисқариши, шунингдек, АҚШ етакчилигида Ироққа қарши урушга тайёргарлик кўрилаётган бир пайтда, Исроил иқтисодида структуравий ўзгартиришлар амалга оширилиши кўзда тутилаётгани билдирилган.