Бугун Австрия АҚШ кучларига Ироққа қарши эҳтимолий уруш учун ўз ҳудудлари орқали ўтишга рухсат бермаслик ҳуқуқига эга эканлигини билдирди.
Австрия радиоси хабарига кўра, Мудофаа вазири Ҳерберт Шайбнер [Herbert Scheibner] ушбу тарафсиз мамлакат АҚШ ҳарбий учқичларига ўз ҳаво ҳудудларидан учиб ўтишга йўл қўймаслигини маълум қилган.