АҚШ ҳарбийсининг маълум қилишича, Толибон жангарисининг 8 ёшлик ўғли - шу ҳафта бошида Афғонистон марказидаги тоғли ҳудудиднинг АҚШ учқичлари томонидан бомбардимон қилиниши натижасида яраланган ягона одамдир.

Полковник Рожер Кингнинг айтишича, боланинг отаси уни кеча кечқурун яраларидан даволаш мақсадида АҚШнинг Қандаҳордаги ҳарбий базасига олиб борган. Ҳозир боланинг аҳволи яхши. Унинг отасини АҚШ ҳарбийлари сўроқ қилмоқдалар. Чунки, боланинг айтишича, унинг отаси Толибон исёнчилари сафларида Ҳилманд вилоятида АҚШ қўшинларига қарши курашган.
Афғонистон расмийларининг делегацияси жума кечқурун бомбардимон қилинган ҳудудга етиб борди ва АҚШ қўшинларининг ҳаво рейди натижасида 17 фуқаро нобуд бўлгани ҳақидаги хабарни текширишга киришди.
Рожер Кинг рейд натижасида кўплаб толиблар халок бўлганини таъкидламоқда.