Айни вақтда АҚШ Қувайтнинг Ироқ билан чегарадош ҳудудларида ўз қўшинларини тўплашда ва ҳарбий базаларини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Қувайт ҳудудида жойлаштирилган АҚШ қўшинлари сони бугунги кунга келиб 30 мингдан ошган.
Ироқ президенти Саддам Ҳусайн, АҚШ Ироққа қарши уруш бошлаган тақдирда, Қувайтни бомбардимон қилишни ваъда қилган. 1990 йилда Ироқ қўшинлари Қувайтни босиб олган, сўнг АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция ҳаракатлари натижасида 1991 йилда Қувайтдан чиқиб кетишга мажбур бўлган эди.
Ўтган ҳафтада Форс кўрфази араб давлатлари, Ироқ билан уруш бошланган тақдирда, Қувайтга муштарак қўшинларни юборишга келишиб олдилар. Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Умон ва Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари бу келишувга Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг учрашувида эришдилар.