Жумладан, Балтимор, Филаделфия, Ню Йорк ва Бостон шаҳарларида автомобил ва ҳаво қатновлари вақтинча тўхтаган. Ню Йоркда ер устини ярим метрдан зиёд қалинликда қор қоплади, шамолнинг тезлиги эса соатига 60 километрни ташкил этди. Табиий офат боис АҚШнинг Делавэр, Мэриленд, Виржиния штатлари ва Колумбия округида фавқулодда вазият жорий этилди. АҚШ президенти Жорж Буш эса ўзининг шаҳар чеккасидаги Кэмп Дэвид қароргоҳига бориш режасини бошқа кунга қолдирди.