Бугун БМТ инспекцияси бошлиғи Ханс Бликс Ироқнинг ал-Самуд 2 русумидаги ракеталарини йўқ қилиш хусусида бошқа музокаралар ўтказилмаслигини маълум қилди.

Бликс келишилгани каби Ироқ шанба кундан эътиборан мазкур ракеталарни кучдан чиқаришни бошлайди, дея умид билдирди.
БМТ расмийларининг айтишларича, Бағдоднинг биологик ва кимëвий қуролларни йўқ қилгани ҳақидаги даъвосини текшириш учун мутахассислар шанба куни Ироққа борадилар.