Тожикистон Исломий мухолифатининг 11 аъзоси ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Уларнинг 74 нафар шериги эса 18 ойдан 25 йилгача озодликдан маҳрум этилдилар.
Тожикистон Олий суди матбуот котиби Машҳура Содирова улардан тўрт нафарига 24 феврал куни, қолганларига эса 25 феврал куни ҳукм ўқилганини маълум қилди. Айбланганлардан бири соғлиги сабабли озод этилган.
Гуруҳ аъзолари террор ташкилотига аъзо бўлганлик, қотиллик содир этганлик ва одам ўғирлаганликда айбландилар. Тожикистон ҳукумати расмийлари ушбу гуруҳни 1997 йилдан бери 400та оғир жиноят, жумладан 270та қотиллик содир этганликда айбландилар.