Кеча Британия, Испания ва АҚШ Ироқ ҳукумати тинч йўл орқали қуролсизланмагани, шунингдек ўзининг оммавий қирғин қуролларини йўқ қилиш учун берилган сўнгги имкониятдан фойдалана олмагани ҳақидаги резолюция лойиҳасини БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим қилди. Жак Строу, Кенгаш аъзолари қарор қабул қилгунича, резолюция лойиҳаси икки ҳафта овозга қўйилмаслигини маълум қилди.
АҚШнинг CBS телевидениесига Бағдодда интервю берган Ироқ президенти Саддам Ҳусайн, таъқиқланган “ал-Самуд2” русумидаги ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги БМТ талабини бажармаслиги мумкинлигига ишора қилди. Бироқ Саддамнинг юқори лавозимли маслаҳатчиларидан бири, генерал лейтенант Амир ал-Саади, таклиф кўриб чиқилаётганини билдирди.