АҚШ ҳарбийларининг Европа бўйича қўмондонлиги тарқатган маълумотга кўра, Ироқ кучлари учиш таъқиқланган шимолий зонага кирганидан кейин АҚШнинг патрул учқичлари уларга ҳужум қилган. Бундай воқеа Ироқда сўнгги маротаба жорий йилнинг 31 январ куни қайд этилган эди.