БМТ Бош котиби Кофи Аннан бугун Никосияга ташриф буюради.

Ташрифдан мақсад Қибрис оролининг юнон ва турк жамоалари етакчиларига янги ишлаб чиқилган оролни бирлаштириш халқаро режасини тақдим этишдан иборат.
Аннан Қибрисдаги турк ва юнон жамоалари раҳбарларини "тарихий имконият"дан фойдаланиб, ўттиз йиллик айрилиққа чек қўйишга чақирган эди.