Жанубий Кореянинг янги сайланган президенти Но Му-хун бугун, Шимолий Кореянинг ядровий дастури хусусида АҚШ билан юзага келган кескин вазиятни тезда бартараф қилиш учун қўлдан келган ишни қилишга ваъда берди.
Сешанба куни президентлик вазифасини бажаришга киришган Но Му-хун асосий йўналиш ҳақидаги ўзининг биринчи нутқида, Жанубий Корея Шимолий Кореянинг ядровий қуролни қўлга киритишига қарши эканини таъкидлади.