Яқинда ҳибсга олинган ал-Қайда террор тармоғининг юқори лавозимли амалдори Холид Шайҳ Муҳаммад ўтган йил декабр ойида Усама бин Ладен билан учрашгани маълум қилинди.

Бугун бу ҳақда матбуот анжуманида сўзлаган Покистон разведка бошқармаси расмий вакили Холид Шайҳ Муҳаммаддан олинган маълумотлар бин Ладенни ушлаш имкониятини кучайтирганини қайд этди.
Холид Шайҳ Муҳаммад ва террор тармоғини молия билан таъминлаганликда тахмин қилинаëтган Мустафо Аҳмад ал-Хавсавий берган маълумотлар асосида Покистон разведка бошқармаси бин Ладен тирик эканига ишонишини билдирди.