Бугун Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов бир кунлик амалий ташриф билан Кобулга борди.

Унинг Кобулда айтишича, Ироқ уруши дунëнинг бошқа митақаларидаги, айниқса, Афғонистондаги вазиятни мураккаблаштириши мумкин: "Маълумки бу вазиятдан, яъни Ироқ урушидан дунëнинг турли бурчакларида вазиятни бузишга интилаëтган террорчи ва экстремист ташкилотлар фойдаланиши мумкин", дейди Россия Ташқи ишлар вазири.
Теҳрондан Кобулга борган Иванов Душанбега кетишидан олдин Афғонистон Ўтиш даври ҳукумати раиси Ҳомид Карзай, Ташқи ишлар вазири ҳамда Мудофаа вазирлари билан мулоқот қилди.