Ражаб тайиб Эрдўғон Туркиянинг Бош вазир сифатидаги вазифаларини бажаришни бошлашга ҳозирлик кўрмоқда.

Бугун Эрдўғон мамлакат президенти Аҳмад Неждат Сезарга ўз кабинети рўйхатини тақдим этади ва у президент томонидан тасдиқланиши билан Бош вазирлик ўрнини эгаллайди. Абдулла Гул эса, сешанба куни Бош вазирлик вазифасидан истеъфо берганлигини эълон қилди.
Эрдўғоннинг Бош вазир сифатида қиладиган биринчи иши Туркия парламентидан АҚШ ҳарбий кучларини мамлакат ҳудудларига жойлаштиришга рухсат сўраши бўлиши мумкин, деб қаралмоқда.