Душанбедаги АҚШ элчиси Франклин Хаддл (Franklin Huddle), АҚШ Конгресси 2003 йилда Тожикистонга 20 миллион доллар маблағ ажратиш ҳақидаги таклифни тасдиқлаганини маълум қилди.

Ушбу маблағ, республика аҳолисига озиқ-овқат ёрдами кўрсатишга сарфланади.
Бугун Франклин Хаддл Тожикистон президенти Имомали Рахмонов (Emomali Rakhmonov) билан учрашди. Учрашувдан сўнг Хаддл, АҚШ ҳукумати Панж дарёсига Тожикистонни Афғонистон билан боғлайдиган 12 миллион доллар қийматидаги кўприк қуриш лойиҳасини ҳам молия билан таъминлашини билдирди. Элчи шунингдек, АҚШнинг Душанбедаги янги элчихона биноси қурилиши жорий йил июл ойида бошланишини айтди.