Исроил Бош вазири Ариел Шарон, АҚШ етакчилигида Ироққа қарши уруш бошланган тақдирда, Ироқнинг Исроилдан ўч олиши эҳтимоли камлигини, шунга қарамай Исроил Ироқнинг эҳтимоли бўлган ҳужумига 100 фоиз тайёр эканини эълон қилди.

Ҳукуматнинг бугун бўлиб ўтган йиғилишида Шарон, ҳужум эҳтимоли бир фоиз бўлишига қарамасдан, Исроил унга 100 фоиз тайёрлигини айтди.